Одам танасининг тузилиши
0 sum
220000 sum
Saytdan ro'yxatdan o'ting
Описание
Инсон танасида ҳар бир сонияда ярим миллионга яқин кимёвий реакциялар содир бўлади. Инсон танаси кўплаб жараёнларни назорат қилиш имконини берадиган муайян ноёб схема бўйича ишлайди. Ёшлигимизданоқ танамиз билан содир бўладиган ўзгаришларни кузата оламиз. Албатта, барча ўзгаришларни кузатиб боришнинг имкони йўқ чунки ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳам уйқуда, ҳам уйғоқликда содир бўлади. Кўпинча, биз ўзимиз, айниқса ўсмирлик даврида бўйимиз қанчалик тез ўсаётганини англаб етмаймиз. Бу даврда организмни зарур витаминлар билан таъминлаш ва мушакларнинг бақувват бўлиши учун фаол ҳаракат қилиш муҳим саналади.
Баъзан тананинг ички қисмида бузилишлар содир бўлганда инсон касалликка дучор бўлиши мумкин. Организмнинг касалликни енгишига ёрдам бериш учун ўз саломатлигингизга ғамхўрлик қилишингиз керак. Соғлиқ, бардошлилик ва аъло кайфият организмдаги касалликларни осонлик билан енгишга ёрдам беради. Кун тартиби, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, бу ўзимизни бақувват ва чиройли қилишнинг узоқ вақтдан бери тасдиқланган усуллари ҳисобланади.